Ўзбекистон | 17:12 / 13.09.2024
14825
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди

Пахтачи туманидаги мактаблардан бирининг директори ва унинг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бунга директорнинг мактабда қарта ўйнагани ҳамда ўринбосарининг ўқувчи қизларни калтаклагани сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига оид видеолавҳа тарқалди. Унда директор мактабда қарта ўйнаб ўтиргани ва директор ўринбосари ўқувчи қизларни калтаклаётгани акс этган.

Ушбу ҳолат Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганиб чиқилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабатида маълум қилинди.

Расмий муносабатда келтирилишича, видеолавҳадаги ҳолатлар ҳақиқатан Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига тегишли экани тасдиғини топган. Мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Мавзуга оид