Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тадбиркорга 10 минг доллар эвазига турар жой биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:39 / 06.03.2025
Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
13:08 / 25.02.2025
Аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан жиҳозланади
10:14 / 14.01.2025
Баланд қаватли биноларга видеокузатув қурилмалари ўрнатилади
09:00 / 09.01.2025