Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 8-11 сентябр кунлари Фуцзян провинцияси Сямэн шаҳрида бўлиб ўтган йигирма тўртинчи Хитой инвестиция ва савдо халқаро ярмаркасида (CIFIT) иштироки ташкил этилди.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, мамлакат Бош консулхонаси, Андижон ва Сирдарё вилоятлари вакиллари биргаликда мазкур ярмарка майдонида мамлакат инвестициявий ва туризм салоҳиятини ҳамда экспортбоп маҳсулотларни намойиш этиш мақсадида алоҳида павилон ташкил этилди.
Тадбирлар давомида Xiamen Jinming Energy компанияси ва Андижон вилояти делегацияси ўртасида "Чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш" инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Томонлар жорий йил октябр ойида ушбу компания вакилларининг Андижон вилоятига бизнес-миссиясини уюштиришга ҳам келишиб олдилар.
Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи давомида, шунингдек, Chinese companies go Global ва бошқа инвестициявий ҳамкорлик форумларида мамлакат инвестиция, туризм салоҳияти ва Андижон вилоятида хорижий тадбиркорларга яратилган имкониятларга бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025