Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда солиқчилар давлат хизматчиси ахлоқ-одоб қоидаларига зид иш қилгани тан олинди
Улар умумий овқатланиш шохобчасида таомланган ва тўловни қарз сифатида ёздириб кетган.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани солиқ инспекциясининг ходимлари «давлат хизматчиси ахлоқ-одоб қоидаларига зид иш қилди». Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Аввалроқ, солиқчилар ресторанда қарзга еб-ичиб, кейин тадбиркорни «текширгани ва қаматиб юборгани» ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Давлат солиқ хизматининг мақолага билдирган муносабатида қайд қилинишича, солиқчилар 12 август куни тумандаги «Хондамир фаровонлик файзи» корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида таомланган ва тўловни қарз сифатида ёздириб кетган. Бу давлат хизматчиси ахлоқ-одоб қоидаларига зид экани, аммо 14 август куни қарз тўлангани таъкидланмоқда.
Сўнгра, «Хондамир фаровонлик файзи» корхонасининг бюджетдан 8,3 млн сўм солиқ қарзи мавжудлиги сабабли солиқ инспекцияси ходимлари Қ.Нормуродов ва А.Маматов 19 августда мол-мулк хатловига борганида, иш юритувчи А.Янгибоев томонидан қаршилик кўрсатилган.
Шундан сўнг, солиқ ходимлари ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Кўкдала тумани суди томонидан жамият иш юритувчиси А.Янгибоевга 6 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси тайинланган. Ушбу қарордан норози бўлган фуқаро А.Янгибоевнинг аризасига асосан апелляция шикоятидан сўнг жазо чораси 3 суткага камайтирилган.
Давлат солиқ хизматининг таъкидлашича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
18:04 / 14.09.2024