Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
Қозоғистонинг оммабоп "Инфозакон" электрон нашрида "25-26 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Нашрда сентябр ойи охирида Самарқандда халқаро тараққиёт оламидаги муҳим воқеа – Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бошқарув кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтиши маълум қилинган. Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган мазкур тадбир иштирокчиларга барқарор ривожланиш, сармоявий лойиҳалар ва стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун ноёб имкониятлар яратади.
"Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки йирик молия ташкилотлардан бири бўлиб, мижозлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Унинг Марказий Осиё ва Кавказдаги инвестиция портфелига қиймати 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ лойиҳалар киради. 25-26 сентябр кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Йиллик йиғилиш инфратузилмага сармоя киритиш соҳасидаги асосий муаммолар ва истиқболларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланиши кутилмоқда", – деб ёзилган мақолада.
Материалда, шунингдек, форум иштирокчи мамлакатлар делегатлари, етакчи бизнес арбоблари, халқаро банклар ва фуқаролик жамияти вакилларини бир жойга тўплаши таъкидланган. Таклиф этилганлар орасида ОИИБ президенти Цзин Лицюн, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва Ислом тараққиёт банки каби ташкилотлар вакиллари бор.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025