Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
Ходим ишчини хато қилгани учун ургани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Тошкентдаги Inbazar дўконида ёш ишчини урган ва ҳақорат қилган ходимга маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, 13 сентябр куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими - 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видеотасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») аломатлари билан ҳужжат расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024