Жаҳон | 23:21 / 16.09.2024
3645
2 дақиқада ўқилади

Тадқиқотчилар бош мия тўқималарида микроластик зарралари борлигини аниқлади

Микропластик зарралари ўлчами жуда кичик бўлгани боис бош ва орқа мияни ташқи таъсирдан ҳимоялаб турувчи мембрана — гемато-энцефалик барердандан ўтиб кетишга қодир.

Фото: Shutterstock

Янги тадқиқот натижаларига кўра, инсон жасадларининг бурун тўқималарида майда пластик парчалари ва толалар топилди, деб хабар беради CNN.

Микропластик зарралари ҳид билиш илдизидан — миянинг ҳидларни ажратишга жавоб берадиган қисмида аниқланган. «Бу ерган тушган зарралар миянинг бошқа соҳаларига ҳам тарқалиши мумкин», — дейди Берлин университетининг микопластика бўйича тадқиқотчиси Луис Фернандо Амато-Лоуренсо.

Олимнинг қўшимча қилишича, микропластик зарралари ўлчами жуда кичик бўлгани боис бош ва орқа мияни ташқи таъсирдан ҳимоялаб турувчи мембрана — гемато-энцефалик барердандан ўтиб кетишга қодир.

«Бу ҳақиқатда қизиқ тадқиқот. Ўйлайманки, пластик танамизнинг ҳар бир қисмида мавжуд. Бу шунчаки ҳозирча исботланмади», — дейди Ратгерс университетининг фармакология ва токсикология кафедраси доценти Фиби Стэплтон.

Яқинда ўтказилган бир қатор тадқиқотлар инсон мия тўқималарида, мояклар, қон, ўпка ва жигар, сийдик ва нажас, она сути ва йўлдошда микропластик ҳамда нанопластиклар топилган. Март ойида ўтказилган тадқиқот уйқу артерия тўқималарида микропластик ёки нанопластик мавжуд одамларнинг кейинги уч йил ичида юрак хуружи, инсулт ёки ҳар қандай сабабдан ўлимга дучор бўлиш эҳтимоли икки баравар юқори эканини кўрсатган.

JAMA Network Open журналида эълон қилиган янги тадқиқотда келтирилишича, 15 нафар мурданинг саккизтасини нафас олиш органидан топилган микропластиклар ўлчами 5,5 микрометрни ташкил этади. Таққослаш учун, инсон соч толасининг қалинлиги 80 микрометрга тенг.

Мавзуга оид