Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tencent интернет гиганти асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
Tencent асосчиси Пони Манинг бойлиги 43,9 млрд долларга етди. Натижада у мамлакатдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида яна биринчи ўринга кўтарилди.
Хитойдаги Tencent интернет гиганти асосчиси Пони Манинг бойлиги 43,9 миллиард долларга етди. Натижада у мамлакатдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида яна биринчи ўринга кўтарилди.
Қайд этилишича, DnF Mobile ва Black Myth: Wukong. ўйинлари ҳисобига Tencent капитализацияси йил бошидан бери 28 фоизга ошган.
Хитойдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида иккинчи ўринни TikTok видеосервисига эгалик қиладиган ByteDance Ltd компанияси асосчиси Чжан Имин банд этди. Ундан кейинги поғонадан Nongfu Spring қадоқланган сувларини ишлаб чиқарувчи Чжун Шаншан жой олди.
2023 йил февраль ойида Хитойда юқори технологиялар соҳасидаги йирик бизнес-воситачи Бао Фан бедарак йўқолгани тўғрисида хабар берилганди. Бао Фан Чина China Renaissance Holdings молиявий компаниясига асос солган бўлиб, унинг мижозлари рўйхатига Tencent, Alibaba ва Baidu каби интернет гигантлари ҳам киради. Компания Хитойдаги технология соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025