Ўзбекистон | 21:07 / 16.09.2024
19670
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди

Бо Инге Андерссон муддати ўтган дебитор қарзларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Фото: Flickr

UzAuto Motors бош директори, швециялик Бо Инге Андерссон иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Қайд қилинишича, Андерссон UzAuto Motors Powertrain ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарзларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган. Шу боис, унга нисбатан жарима кўринишидаги интизомий жазо чораси қўлланган.

Бо Инге Андерссон 2021 йил августида UzAuto Motors бош директори этиб тайинланган эди. У автомобилсозлик соҳасидаги топ-менежерлардан бири бўлиб, Швециянинг Saab, Россиянинг ГАЗ ва АвтоВАЗ компанияларидан ишлаган.

Мавзуга оид