Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
Феврал ойи охирида Ўзбекистонга келган саёҳатчига вагонлардаги иситиш тизими кўпроқ муаммо келтирган — улар жуда иссиқ бўлган.
Россиялик трэвел-блогер (саёҳатлар ҳақида блог юритувчи) аёл Ўзбекистон поездининг плацкарт вагонида сафар қилиб, ҳеч кимга, ҳеч қачон бундай қилмасликни тавсия этди. У Дзен платформасидаги «Лайк Трэвел Путешествия» блогида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у феврал ойи охирида Ўзбекистоннинг учта шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Хивада бўлган. Шаҳарлар орасида поездда саёҳат қилган ва кўпинча плацкарт вагонининг юқори ўриндиғидан жой топган. Бироқ, аёлга вагонлардаги иситиш тизими кўпроқ муаммо келтирган — улар жуда иссиқ бўлган.
Блогернинг сўзларига кўра, поезддаги барча маҳаллий аёллар камтарона кийинган ва жуда иссиқ бўлганига қарамай, устки кийимларини ечмаган. Шунинг учун аёл улардан ўрнак олишга ва чидашга қарор қилган. Бироқ, эрталаб у қолган саёҳатчиларнинг ортиқча кийимларидан қутулганини пайқайди.


«Ўзбек поездидаги туним чинакам синовга айланди, мени фақат меҳрибон, ижобий ва жуда меҳмондўст ўзбеклар қутқарди, улар билан мулоқот қилиш учун мен шундай иссиқ кечага чидадим», деб хулоса қилди аёл.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025