Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 19-20 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Эрон қўшма бизнес-форумлари ўтказилади.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси ва Эрон элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Бизнес-форумларда иштирок этиш мақсадида Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзадеҳ бошчилигидаги 60 дан зиёд йирик ва етакчи компаниялар раҳбарлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Эрон делегацияси бизнес-форумда иштирок этиш билан бир қаторда мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказишни ҳамда эркин иқтисодий саноат зоналарига ташриф буюришни режалаштирган.
Тадбир доирасида саноат, инновация, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат, балиқчилик, қурилиш материаллари, дори-дармон ва фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва муҳандислик соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, форум давомида Эрон бизнес доиралари вакиллари ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ишбилармонлари ўртасида В2В форматдаги учрашувлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025