Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда капалаклар камайиб кетаётгани туфайли «фавқулодда ҳолат» эълон қилинди
Буюк Британияда ёввойи табиатни асраш бўйича хайрия ташкилоти йиллик ҳисоботида капалаклар сони энг паст кўрсаткичга тушиб кетганини маълум қилди.
Британияда ёввойи табиатни асраш бўйича хайрия ташкилоти йиллик ҳисоботида капалаклар сони энг паст кўрсаткичга тушиб кетгани маълум бўлгач, мамлакат бўйлаб «фавқулодда ҳолат» эълон қилди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, мамлакатда капалаклар ҳисоби 14 йилдан бери юритилади. Жорий йилги натижаларнинг ёмонлиги нам об-ҳаво шароити билан боғлиқ, аммо унинг узоқ муддат давом этиши улкан ташвишни юзага келтиради.
Ташкилот ҳукуматни «кеч бўлмасидан» капалак ва асалариларга зарар етказадиган пестицидларни тақиқлашга чақирмоқда. Хайрия ташкилотининг илмий бўлими раҳбари Ричард Фокснинг сўзларига кўра, капалаклар сони охирги 50 йилдаги «энг паст кўрсаткичга» тушиб кетган.
«Капалаклар — асосий индикатор турлардир: улар муаммога дуч келганда, бутун атроф-муҳит ҳам муаммога дуч келганини англаш мумкин», — дейди у.
Буюк Британияда неоникотиноид пестицидлар 2018 йилда тақиқланган, бироқ кетма-кет тўрт йил қанд лавлагига зарар келтираётган вирусга қарши фавқулодда вазиятда ундан фойдаланишга рухсат берилган.
«Капалаклар сонининг фалокатли даражада камайиб кетиши чуқур ташвишни юзага келтиради, аммо қишлоқ хўжалиги ерларини бошқариш усулини ўзгартириш биохилма-хиллик йўқолишини тўхтатишда муҳим рол ўйнаши мумкин», — дейди Барқарор деҳқончилик тармоғи бош директори Мартин Лайнс.
2024 йилда капалакларнинг ҳисоб-китоби июл ва август ойларида амалга оширилган эди — минглаб инсонлар 15 дақиқа давомида қанча капалакни кўрганини қайд этиб борган. Ўртача ҳисобда одамлар бир қарашда 7 та капалакка дуч келган — бу дастурнинг 14 йиллик тарихидаги энг паст кўрсаткич. Ўтган йили бу борадаги ўртача кўрсаткич 12 тани ташкил этган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025