Спорт | 21:52 / 20.09.2024
9506
2 дақиқада ўқилади

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади

Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини эрта якунлади.

Фото: Tribuna.uz

Ушбу баҳсдаги ғалаба Хосе Венансио Лопес шогирдларини 3-ўрин билан плей-оффга олиб чиқиш имкониятини сақлаб қоларди. Аммо учрашувда вакилларимиз 3:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Футзалчиларимизнинг голларига Машраб Одилов, Илҳом Ҳамроев ва Самариддин Беркинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон А гуруҳида сўнгги 4-ўринни эгаллади. Парагвай ва Нидерландия дастлабки икки ўринни эгаллаб плей-оффга чиқди, Коста-Рика ҳам плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятни сақлаб турибди.

«А» гуруҳи. 3-тур

Коста-Рика – Ўзбекистон 5:3

Голлар: Эдвин Кубильо 4, Йосел Леон 20, Диего Чаввариа 32, Минор Сабальета 33, Жеан Салас 37 – Машраб Одилов 14, Илҳом Ҳамроев 27, Самариддин Беркинов 30.

Коста-Рика (бешлик): 1.Сезар Росалес, 4.Диего Чаварриа, 5.Жеан Салас, 10.Эдвин Кубильо, 11.Даниел Гомес.

Захира: 12.Дэнни Васкес, 2.Гильберт Виндас, 3.Жереми Гомес, 6.Виктор Фонсека, 7.Минор Сабалсета, 8.Йосел Леон, 9.Пабло Родригес, 13.Луис Наваррет, 14.Энмануел Гамбоа

Ўзбекистон (бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Четлатиш: Ихтиёр Ропиев, 32.

Нидерландия – Парагвай 5:2

Голлар: Жордани Мартинус 7', Жорди Кретиер 8', Педро Паскоттини 17', Лукас Суарес 23', Чиҳ Муҳаммад 28', Жорди Кретиер 35', Чиҳ Муҳаммад 37'.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид