Ҳукумат “маърифий фаолият”ни тартибга солмоқчи
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шакллари, маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар ҳамда ноқонуний маърифий фаолият учун жавобгарлик белгиланмоқда
20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Сенаторларга кўра, “Ўзбекистонда ёшлар ўртасида носоғлом маънавий-маърифий хатти-ҳаракатлар кўпайиб, унинг натижасида аҳоли вакиллари, жумладан, ёшлар ва болалар онги, маданияти ва қарашларига бегона бўлган турли ёт ғоялар ўз таъсирини кўрсатмоқда”.
Ўз навбатида, ушбу ҳолатлар бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келганини намоён қилмоқда, дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Шу муносабат билан “Таълим тўғрисида”ги қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча киритилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мазкур фаолият турига қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Хусусан, маърифий фаолиятнинг бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши ёхуд қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартларини, маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доирасини белгилайди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024