Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ўқувчини юқори тезликда ҳаракатланиб келган BYD уриб юборган. Қизнинг аҳволи маълум эмас. Расмийлар ҳолатга изоҳ бермаяпти.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан ўтган йўлда 19 сентябр, пайшанба куни пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар берди Kun.uz манбаси.
Маълум бўлишича, Сергели йўли шоҳкўчасида автобус белгиланмаган жойда йўловчиларни тушириб қолдирган. Ўз йўналишида ҳаракатланиб келган, давлат рақами белгиси 01 444 VFA бўлган BYD Song Plus автобус олдидан йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган ўқувчи қизни уриб юборган. Kun.uz’га юборилган видеотасвирларда BYD’нинг тезлиги шаҳарда рухсат этилганидан юқори эканлиги (тахминан, соатига 75-80 км) кўринади.
Қизнинг аҳволи ҳозирча маълум эмас.
Kun.uz ҳолатга аниқ киритиш учун пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановга боғланди, бироқ саволларга жавоб олишнинг имкони бўлмади.
Аввалроқ Навоий вилояти Хатирчи туманида 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни жуда катта тезликда ҳаракатланган BYD машинаси туртиб ўтиб кетган, қизча пиёдалар йўлакчасига йиқилган пайтда эса уни соатига 142 км тезликда кетаётган бошқа бир BYD машинаси босиб ўтиб кетганди. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган қизча воқеа жойида ҳалок бўлган.
Иккала ҳайдовчига Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганди.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024