Жаҳон | 21:31 / 21.09.2024
4461
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Мексика наркокартели бошлиғининг ўғли суд қилинди

Бир қатор жиноятларда айбланаётган ушбу шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин, бунда жазони ўташнинг энг кам муддати 40 йилни ташкил этади.

Фото: AFP

АҚШда Мексика наркокартели бошлиғи Немесиоа Осегеранинг зўравонлик, қотиллик, мамлакатдаги энг йирик ва хавфли гиёҳванд моддалар савдосини бошқаришга ёрдам беришда алоқадор ўғли суд қилинди, деб хабар беради Associated Press.

«Эл Менчито» лақаби билан танилган Рубен Осегера 2020 йилнинг февралида АҚШга экстрадиция қилингунга қадар CJNG картелида иккинчи рақамли инсон бўлган.

Вашингтондаги Федерал суд ҳайъати Осегерани иккита — кокаинни АҚШга импорт қилишда тил бириктириш ва ўқотар қуролдан фойдаланиш каби бандларда айбдор деб топишдан олдин икки кун маслаҳат қилган.

«Мексика ҳуқуқ-тартибот органларидаги шерикларимизга картел етакчиларидан бирининг жавобгарликка тортилишида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейди бош прокурор Меррик Гарланд.

Калифорнияда туғилган ва АҚШ ҳамда Мексика фуқаролигига эга кичик Осегерага нисбатан ҳукм 10 январ куни АҚШ округ суди судяси Берил Хауэлл томонидан чиқарилади. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин ва бунда жазони ўташнинг энг кам муддати 40 йилни ташкил этади.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати Осегеранинг отасини қўлга олишга ёрдам берадиган маълумотни тақдим этган инсонга 10 миллион доллар мукофот пули эълон қилган. Прокурорларнинг сўзларига кўра, Осегера камида 100 кишини ўлдиришга буйруқ берган ва содир этган жиноятлари билан мақтаниб юрган.

Мавзуга оид