Ўзбекистон | 14:44
1185
1 дақиқада ўқилади

Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди

Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида Олий суд раиси ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Икром Муслимов. Фото: Сенат ахборот хизмати

Хусусан, президент тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икром Муслимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Олимжон Исмоилов. Фото: Сенат ахборот хизмати

Олимжон Исмоилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Мавзуга оид