Жаҳон | 13:50 / 23.09.2024
7885
1 дақиқада ўқилади

Латвия Россиянинг транспондерлари ўчиқ қирувчилари ҳақида хабар берди

20 ва 21 сентябр кунлари Болтиқ денгизи узра транспондерларсиз олтита рус қирувчи самолёти аниқланган. Латвия уларга ҳамроҳлик қилиш учун Eurofighter'ни ҳавога кўтарди.

Фото: Латвия ҳарбий-ҳаво кучлари

21 сентябр куни Латвия ҳарбий-ҳаво кучларининг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, Россиянинг олтита қирувчи самолёти ёқилган транспондерларсиз Болтиқ денгизи узра Латвия ҳаво ҳудудига кирди.

Уларнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат 20 ва 21 сентябр кунлари қайд этилган. Россия самолётлари транспондерларини ёқмаган ёки парвоз режасини тақдим этмаган, дейилади постда. Латвия россиялик учувчиларни огоҳлантирган ва уларни чегарагача кузатиб борадиган Eurofighter НАТО қирувчиларини ҳавога кўтарди.

Delfi интернет-нашри эслатганидек, Латвия Мудофаа вазирлиги 7 сентябр куни Резекне ўлкаи Гаигалава волостида Shahed дрони қулаган воқеадан кейин ҳаво кузатувини кучайтирган. Россия Украинага қарши урушда Эронда ишлаб чиқарилган ушбу дронлардан фойдаланмоқда.

Ўшанда Латвия қуролли кучлари унинг яқинлашишини кузатдилар, «лекин на дронни уриб туширишга, на НАТО самолётларини ҳавога кўтаришга қарор қилишмади, бу эса жамоатчиликнинг танқидига сабаб бўлди», деб таъкидлайди Delfi.

Мавзуга оид