Жамият | 18:16 / 24.09.2024
4377
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда учта транспорт иштирокида содир бўлган ЙТҲда яна бир автобус техник шикастланди

ЙТҲ Cobalt ҳайдовчисининг айби билан содир бўлгани айтилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт оқибатида йўловчи ташувчи автобус техник шикастланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 24 сентябр куни соат 10:10 ларда, “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги King Long русумли (131-сонли йўналиш) автобус, Олмазор тумани Талабалар кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда Cobalt, Tracker машиналари билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Cobalt ҳайдовчиси айби билан содир этилган бўлиб, оқибатда Tracker ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси енгил тан жароҳати олган.

Ҳодисада Cobalt, Tracker ва автобус техник шикастланган. Ҳозирда барча жабрланувчиларнинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Мавзуга оид