Жаҳон | 16:32 / 24.09.2024
13273
2 дақиқада ўқилади

Твер областидаги қурол омборларининг украин дронлари ҳужумидан кейинги кўриниши эълон қилинди

Украин ҳарбийлари сўнгги кунларда Россия армиясининг Твер областидаги иккита ўқ-дори омборига — Торопец ва Октябрскийдаги омборларга дронлар орқали зарбалар берди. «Медуза» Maxar Technologies компанияси томонидан олинган, дронлар орқали ушбу омборларга йўлланган зарбалар оқибатлари акс этган сунъий йўлдош тасвирларини намойиш этди.

РФ мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармасининг Твер области Торопец шаҳридаги 107-арсеналида 18 августга ўтар кечаси уюштирилган дронлар ҳужуми оқибатида йирик ёнғин рўй берган. Шаҳар аҳолисининг бир қисми эвакуация қилинган, дронлар ҳужумидан бир неча кун ўтиб ҳам ўқ-дорилар портлаши давом этган.

Торопецдаги ўқ-дори омбори. 2024 йил 22 сентябр
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

21 сентябрга ўтар кечаси украин дронлари Твер областидаги яна бир ўқ-дори омборига зарба берди — бу сафар бошқарманинг Октябрский посёлкасидаги 23-арсенали ҳужумга учраган. Сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи MT Anderson OSINT-тадқиқотчиси келган хулосага кўра, Октябрскийда ўқ-дорилар детонацияси оқибатида «58 дан ортиқ омбор бинолари ва кўп сонли очиқ майдончалар кулга айланган ёки жиддий шикастланган».

Октябрскийда шикастланган темирйўл ва станция. 2024 йил 22 сентябр
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Октябрскийдаги арсенал дронлар ҳужумидан кейин. 2024 йил 22 сентябр
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Октябрскийдаги ўқ-дорилар омбори. 2024 йил 22 сентябр
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид