Ҳиндистон Термиз халқаро савдо марказида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон молия вазири Нирмала Ситҳараман билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг изчил саъй-ҳаракатлари самарасида сўнгги йилларда турли йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилгани, инвестициялар ва савдо-сотиқ кўрсаткичлари юксалгани, ҳиндистонлик туристларнинг Ўзбекистонга оқими фаоллашгани таъкидланди.
Ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Ўзбекистондаги фаолияти кўламини янада кенгайтириш, жумладан, Термиз халқаро савдо марказида турли қўшма лойиҳалар амалга ошириш, республикада ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотларнинг Ҳиндистонга экспорт ҳажмини янада кўпайтириш, шу мақсадда товарларнинг ўзаро ҳаракати учун қулай муҳит яратиш, тариф ва нотариф талабларни юмшатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, етакчи халқаро молия ташкилотлари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024