Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди
Дипломатик ваколатхона Исроил шимолидаги “мураккаб вазият“ туфайли Ўзбекистон фуқароларидан “шахсий хавфсизлик чораларини кўришни ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни“ сўраган.
Элчихона Исроилдаги “мураккаб вазиятда” Ўзбекистон фуқароларидан шахсий хавфсизлик чораларини кўришни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўраган.
“Ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг“, — дейилади Ўзбекистон элчихонаси баёнотида.
Шунингдек, дипломатик ваколатхона фуқароларга заруриятсиз кўча ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрмасликни ҳамда ўз ҳаётини эҳтиёт қилишни сўраган.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги ишонч телефонларига боғланиш мумкин:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397
Мавзуга оид
14:54
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
12:04 / 21.11.2024
Зеленский элчихоналар ёпилиши фонида хотиржамликка чақирди
10:31 / 21.11.2024