Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада сув тошқинлари туфайли қундузларга қарши кураш бошланади
Мамлакат бош вазири амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, қандай чоралар кўриш мумкинлигини ўрганишга ваъда берди. Полшада 2010 йили содир бўлган сув тошқинида ҳам ҳукумат айбни қундузларга юклаган эди.
Полша бош вазири Доналд Туск келажакда сув тошқинларининг олдини олиш учун тўғон яқинидаги қундузларнинг яшаш муҳитини кузатиш имконини берувчи қонун қабул қилинишини истисно этмади. Бу ҳақда у сув тошқинидан жабр кўрган Глогув шаҳридаги фавқулодда штаб йиғилишида маълум қилди.
«Сизларнинг тўғонлар яқинида қундузлар яшашига оид масалани зудлик билан ўзгартириш борасидаги таклифингиз биринчи эмас. Биз 2010 йилда қарор қабул қилганмиз, экологлар қаршилик билдирган, аммо эътиборга оладиган жиҳатлар бор. Баъзида ҳайвонларга бўлган муҳаббат ёки шаҳарлар, қишлоқ ва барқарор тўғонлар хавфсизлигидан бирини танлашга тўғри келади», — дейди Туск.
У мавжуд қонунчилик дорасида қандай чоралар кўриш мумкинлигини ўрганишга ваъда берган. «Қонун доирасидан чиқмаган ҳолда барча ишни қилинг, мен бўлса, ушбу қарорларни ҳимоя қиламан. Тўғонлар бугунги кунда мутлақо устувор масала. Агар бизга қонун керак бўлса, бир ҳафта ичида уни тайёрлаймиз. Биламан, бу мазкур сув тошқинларига у қадар катта ёрдам бермайди, аммо келажакда қирғоқларни таъмирлаш ва вазият назоратига хизмат қилади», — дея таъкидлайди бош вазир.
Полшада кузатилган кучли ёғингарчиликдан кейин Ниса дарёси ўзани тошиб, мамлакат жануби ва жануби-ғарбидаги ҳудудларни сув босди. Айрим туманлардаги кўприклар ювиб кетилган, қатор аҳоли пунктларидаги фуқаролар вертолётлар ёрдамида эвакуация қилинган. Мамлакатда бундай кўламдаги сув тошқини 1997 йилдан бери кузатилмаган. Ҳалок бўлганлар бор. Бош вазир Полша жанубида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.
Полшада 2010 йилда юз берган сув тошқинлари вақтида ИИВнинг ўша вақтдаги раҳбари Ежи Миллер содир бўлган ҳолатда қундузларни айблаган эди. «Тўғонларнинг энг катта душмани қундуз деб аталувчи ҳайвонлар. Улар Висла тўғони атрофини эгаллаб олган ва унга катта зарар етказади», — деган эди у. Ҳайвон ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўша вақтда республикада 50 мингга яқин қундуз яшаган. Сув тошқинларидан кейин маҳаллий ҳукуматлар ушбу ҳайвонларни тутишга ажратиладиган квотани икки баробарга оширган.
Мавзуга оид
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025