Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
Машинани олиб қочган 34 ёшли шахс Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига топширилган.
Тошкент шаҳридан олиб қочилган Equinox машинаси Қамчиқ довонида ЙПХ ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 2024 йил 25 сентябр куни фуқаро Ғ.О. ўз бошқарувида бўлган Equinox машинаси қолдирилган жойида йўқлиги юзасидан "102" тизимига хабар берган.
Келиб тушган хабар бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХ Навбатчилик қисми томонидан "Тўсиб ушлаш" режаси эълон қилинган.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Equinox ва уни олиб қочган шахс, 34 ёшли З.М. Наманган ЙПХ масканида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳамда уни олиб қочган шахс ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
11:47 / 06.10.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган Damas йўловчиси ўқотар қурол олиб кетаётгани аниқланди
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
17:15 / 25.07.2024