Трамп ва Ҳаррис сайлов штабларининг йирик ҳомийлари маълум бўлди
Трампни «American Airlines», «Walmart» ва «Lockheed Martin» қўллаб-қувватламоқда. Ҳаррисга «Google», «Apple» ва «Nvidia» ҳомийлик қиляпти. Бир қатор компаниялар иккала номзодга ҳам пул ажратган.
АҚШ президентлигига номзодларнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш манбалари маълум бўлди, бунда вице-президент Камала Ҳаррис собиқ президент Доналд Трампдан устунлик қилмоқда, деб ёзди Forbes.
2023 йил январидан 2024 йил 31 августгача Демократлар партияси сайловолди кампанияси қўмитаси 678,2 миллион доллар, Республикачилар сайловолди кампанияси қўмитаси эса 309,2 миллион доллар йиғган.
Камала Ҳаррис август ойини Доналд Трампга қараганда анча кўп маблағ билан якунлади – мос равишда 235,5 миллион ва 134,6 миллион.
«Quiver Quantitative» 2024 йил сентябр ҳолатига кўра Доналд Трамп ва Камала Ҳаррисга энг кўп хайр-эҳсон қилган АҚШ йирик компанияларини аниқлади.
Шундай қилиб, Доналд Трампнинг энг йирик донорлари: «American Airlines» ($134 174), «Walmart» ($83 908), «Lockheed Martin» ($69 552), «United Airlines» ($67 742), «FedEx» ($61 901), Costco ($43 370), «General Motors» ($32 707).
Камала Ҳарриснинг энг йирик ҳомийлари: «Google» ($1 464 292), «Apple» ($225 390), «Nvidia» ($169 054), «Netflix» ($125 961), «JP Morgan» ($117 711), «Amazon» ($98 177), «Facebook» ($97 098), «Pfizer» ($93 136), «Disney» ($91 402).
Шу билан бирга, бир қатор компаниялар Доналд Трампга ҳам, Камала Ҳаррисга ҳам маблағ ажратмоқда: «Boeing» ($82 761 / $137 521), «Brown & Brown» ($56 087 / $324 568), «Wells Fargo» ($59 451 / $169 274), «Johnson & Johnson» ($57 499 / $239 394), «Intel & Co.» ($42 886 / $117 219) ва «Microsoft» ($41 762 / $743 045).
Мавзуга оид
17:48
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024