Наманганда аввал ҳам фирибгарлик учун судланган шахс яна шундай жиноятга қўл урди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик жиноятини содир этган наманганлик шахс яна шундай жиноятга қўл урган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл М.Г. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 22 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини билдирган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган Р.Н. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Н., жабрланувчи билан Телеgram орқали ёзишмаларда ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтиб, пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган.
Сўнг алдов йўли билан 22 млн сўмни картасига ўтказиб олиб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024