Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ЙТҲ содир этган Lacetti газ қувурига урилди. Қарийб 2 мингта хонадон газсиз қолди
Ҳозирда қувур таъмирланиб, хонадонларга газ узатиш қайта тикланган. Расмий хабарда ҳайдовчининг аҳволи ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Сурхондарёда Lacetti газ қувурига келиб урилган. Оқибатида газ сизиб чиққан ва 1915 та хонадон таъминотдан вақтинча узиб қўйилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 24 сентябрь куни соат 21:40 да Музработ туманида ҳаракатланаётган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва диаметри 219 мм бўлган газ қувурига келиб урилган.
Оқибатда, қувурдан газ сизиб чиққан ва ҳолатни бартараф этиш учун 915 та хонадонга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилган ва авария оқибатлари 25 сентябр куни соат 18:11 да тўлиқ бартараф қилинган. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.
Хабарда ЙТҲ содир этган ҳайдовчининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Бу ЙТҲ ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳам расмий хабар бермади.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025