Байден Украинага 8 млрд доллар ажратилишини эълон қилди
Оқ уй Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари учун қўшимча 8 миллиард доллар ажратади, деди АҚШ президенти украиналик ҳамкасби билан учрашуви олдидан берган баёнотида.
Қўшма Штатлар маъмурияти Украинанинг Россия Федерациясига қарши мудофаа урушидаги эҳтиёжлари учун қўшимча деярли 8 миллиард доллар (тахминан 7,2 миллиард евро) ажратади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 26 сентябр, пайшанба куни Оқ уй веб-сайтида Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашуви олдидан мурожаатида маълум қилди.
Америка президентининг хабаридан кўриниб турибдики, Байден АҚШ Мудофаа вазирлигига аввалроқ Конгресс томонидан ажратилиши маъқулланган барча маблағларни Украинага ёрдам беришга йўналтиришни топширган. Хусусан, 5,5 миллиард доллар Украинани Пентагон арсеналларидан Америка ҳарбий техникаси билан таъминлаш, шунингдек, Украина арсеналларини янги техника билан тўлдиришга йўналтирилади.
Яна 2,4 миллиард доллар Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш ташаббуси доирасида Киевга ҳарбий техника етказиб бериш учун ажратилган: янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шу жумладан яна бир Patriot тизими ва унга ўқ-дорилар, шунингдек, "ҳаво-ер" синфидаги ракеталар ва УУА. «Кейинги йил давомида Украина яна юзлаб қўшимча Patriot ва AMRAAM ракеталари билан таъминланади ҳамда Украинага ўз шаҳарлари ва аҳолисини ҳимоя қилишга ёрдам берилади», — дейилади Байден баёнотида.
Маблағлар, шунингдек, Украина ҳарбий саноатини мустаҳкамлаш учун ишлатилади ва шу йил охиригача ёки Байденнинг президентлик муддати тугашидан олдин, яъни 2025 йил 20 январгача ажратилиши керак.
Байден Киевга қисқароқ масофадаги вариантни таклиф қилди
Украинанинг узоқ масофага учиш қобилиятини ошириш учун Оқ уй раҳбари украинларга 110 км масофадаги нишонларни уришга қодир JSOW қанотли бомбаларини етказиб беришга қарор қилди — бу ATACMS ракеталаридан ҳам камроқ. Байден Украина Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун JSOW'дан фойдалана оладими ёки йўқми, буни аниқлаштирмади.
Бир кун аввал Зеленский Байден билан еттилик гуруҳи (G7) ва Украина етакчиларининг қўшма учрашуви чоғида учрашган эди. 26 сентябр оқшомида у Оқ уйда АҚШ президенти билан батафсилроқ музокаралар олиб борди. Зеленский унга «ғалаба режаси»ни тақдим этишини айтганди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
17:24 / 14.11.2024