Ўзбекистон | 14:33 / 27.09.2024
20218
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози берилди

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи +22…+29 даража бўлади. 

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, Фарғона водийси вилоятларида 27 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 29 сентябрда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

27−29 сентябр кунлари ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари 27 сентябрда +20…+25, 28 сентябрда +22…+27, 29 сентябрда +24…+29 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезикда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +9…+12, кундуз кунлари +25…+28 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

Мавзуга оид