Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ақтўбе вилояти прокуратураси ходимлари интернет маконини мониторинг қилиш давомида қозоғистонлик фуқаро ички органларини сотиш бўйича ноқонуний келишувга эришмоқчи бўлганидан хабар топган.
Фото: kursiv.kz
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида яшовчи фуқаро ўзининг ички органларини 9 миллион тенгега (18,8 минг доллар) сотишга уринди.
Ақтўбе вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, ходимлар интернет маконини мониторинг қилиш давомида қозоғистонлик фуқаронинг ўз ички органларини сотиш бўйича ноқонуний келишувга эришмоқчи бўлганидан хабар топган.
«25 сентябр куни прокуратура ташаббуси билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида ўзининг ички органларини жами 9 миллион тенгега сотиш бўйича ноқонуний битим тузмоқчи бўлган фуқаро Е. ушланди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қозоғистонда 5 сентябрдан «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун кучга кирган, унинг доирасида Жиноят кодексига жиноятларнинг янги тоифаси — одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, шунингдек, «жинсий характердаги бошқа хизматлар» деган янги тушунча киритилган.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025