Саида Мирзиёева БАА бош вазири ўринбосари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Президент ёрдамчисининг таъкидлашича, ушбу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 27 сентябр куни Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан самарали учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
«Ишонаманки, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти ёрдамчиси таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:52
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
14:15 / 12.11.2024