Тошкент вилоятида иккита уй ёниб кетди
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлиб, иккита уй жиддий зарар кўрган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса кеча 2024 йил 26 сентябр куни тунда содир бўлган.
ФВБга соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган ва улар соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб борган. Соат 23:10 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:55 да олов ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 2 та уйнинг тахминан 150 метр квадрат майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025