Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:25 / 28.09.2024
900
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда МДҲ сайловларни кузатиш миссияси иш бошлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов МДҲ бош котиби ўринбосари Денис Трефилов билан учрашув ўтказди.
Фото: dunyo.info
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда МДҲ миссияси ишини муваффақиятли бошлагани, шунингдек, унинг Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни кузатиш бўйича штаби фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди.
Учрашув давомида Ҳамдўстликнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди, ташкилотнинг жорий фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди.
Учрашувда МДҲ миссияси штаб раҳбари Евгений Козяк ҳам иштирок этди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш