АҚШга ишга юборишини айтиб пул олганлар ушланди
Наманган ва Самарқандда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Фуқаро Ж. Д.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаролар М. ва Р. икки нафар қўшниси М. ва С.нинг ишончига кириб, уларни АҚШга ишга юбориши эвазига жами 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.