Жаҳон | 21:53 / 01.10.2024
17679
1 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилга ракеталарни учирди

Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш бутун Исроил бўйлаб янгради.

Фото: Reuters

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) мамлакатга Эрондан 100 га яқин ракета учирилганини хабар қилди.

Умуман олганда, Эрон 250 тагача ракета учириши кутилаётгани таъкидланмоқда. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш бутун Исроил бўйлаб янграмоқда.

«ЦАҲАЛ Исроил давлатининг тинч аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча зарур ишни қилмоқда ва қилади», дейилади баёнотда.

Исроил армияси аҳолини бошпана топишга ва ракета таҳдиди бартараф этилмагунча у ерда қолишга чақирди.

«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўлиқ ишламоқда, зарур бўлган жойда, ҳатто ҳозирги пайтда ҳам таҳдидларни аниқлайди ва тўхтатади. Бироқ, мудофаа тизими герметик эмас, шунинг учун фронт орти қўмондонлигининг кўрсатмаларига амал қилиш керак», деди ЦАҲАЛ вакили, контр-адмирал Даниэл Ҳагари.

Мавзуга оид