Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия ўз флотини тўртта сувости кемаси билан тўлдиради
Нидерландия Франциянинг Naval Group компанияси билан тўртта сувости кемасини етказиб бериш бўйича 5,6 миллиад евролик шартнома имзолади.
Нидерландия Франциянинг Naval Group компанияси билан тўртта сувости кемасини етказиб бериш бўйича 5,6 миллиард евролик шартнома имзолади, деб хабар беради Le Figaro.
Naval Group сувости кемаларини етказиб бериш бўйича тендерни ўтган йилнинг мартида ютган эди. Буюртма қилинган субмариналар 2039 йилгача Франциянинг Barracuda атом сувости кемалари базасида яратилади. Улар қироллик флоти таркибига 1990 йилда киритилган дизел-электрда ҳаракатланувчи Walrus’нинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида камида 10 та Нидерландия компанияси ва иккита илмий-тадқиқот институти янги субмариналар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва технологияларни яратишга тўғридан-тўғри жалб этилади.
Тендерда, шунингдек, Швециянинг Saab ва Германиянинг TKMS компаниялари иштирок этганди. Германия компанияси шартномани қўлга кирита олмагани учун судга ҳам мурожаат қилган. Naval Group билан битим Нидерландия Мудофаа вазирлиги Моддий таъминот бошқармаси билан муҳокама қилинган ва парламент томонидан маъқулланган. Натижада, шартномани имзолашга олти ой вақт кетган.
Қироллик учун мўлжалланган сувости кемалари компаниянинг Шербур шаҳридаги заводида йиғилади, аммо қатор муҳим тизимлари ва техник хизмат кўрсатишларига Нидерландия жавоб беради. Naval Group бир неча ўн йиллардан бери Нидерландия ҳарбий-денгиз саноати билан ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган йилнинг кузида Нидерландия Walrus синфига кирувчи эски сувости кемаларини фойдаланишдан чиқаришни бошлаган эди. Orka номини олган дастлабки иккита субмарина 2034 йилдан 2037 йилга қадар етказиб берилади. Улар Американинг Mark 48 торпедалари ва қанотли ракеталарини таший олади.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025