Спорт | 18:25
1567
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум бўлди

Иккала ўйин ҳам Тошкентда ўтказилади: ўзбекистонликларга 10 октябр куни Эрон, 15 октябр куни БАА рақиб бўлади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Улар қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»).

Ҳимоячилар: Умар Эшмуродов («Селангор», Малайзия), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Хусанов («Ланс», Франция), Фарруҳ Сайфиев («Навбаҳор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»).

Яримҳимоячилар: Отабек Шукуров («Ал-Файха», Саудия Арабистон), Абдулла Абдуллаев («Пахтакор»), Одилжон Ҳамробеков («Навбаҳор»), Азиз Турғунбоев («Сивасспор», Туркия), Акмал Мозговой («Насаф»), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Абдурауф Бўриев («Пахтакор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Бобир Абдихолиқов («Насаф»), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда», БАА), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон).

Машғулотлар 7 октябрдан бошланади.

ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг «А» гуруҳида Ўзбекистон миллий жамоаси КХДР (1:0) ва Қирғизистон (3:2) устидан қозонилган ғалабалардан сўнг 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Навбатдаги иккита ўйин Тошкентда ўтказилади: ўзбекистонликларга 10 октябр куни Эрон, 15 октябр куни БАА рақиб бўлади.

Мавзуга оид