Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ишлаб чиқаради
Россия корхонаси Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин.
“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг “Треатон” корхонасининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори Антон Юзерович билан учрашув ўтказди.
Компания вакили билан суҳбатда инвестициявий соҳада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбатдошга Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, шунингдек, республикада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Антон Юзерович Ўзбекистон билан ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
“Агар Ўзбекистон томони манфаатдор бўлса, компания ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш орқали мазкур тиббий асбоб-ускуналарни республика ҳудудида йиғишни ташкил этиши мумкин”, деди у.
Мулоқот якунида ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида “Треатон” корхонаси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025