Айрим истеъмолчилар электр энергияси учун тўлов қилишда тариф гуруҳини ўзлари танлайди
Оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув-сервис компаниялари электр энергияси тўловини истаса аҳоли хонадонлари учун белгиланган тарифларда, истаса юридик шахслар учун белгиланган тарифларда тўлаши мумкин бўлди.
Ўзбекистонда айрим турдаги истеъмолчилар электр энергияси учун қайси тариф гуруҳига асосан тўлов қилишни ўзлари танлайдиган бўлди.
Ҳукумат қарорига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб, қуйидаги истеъмолчиларга электр энергияси учун ўз ихтиёрига кўра II ёки III тариф гуруҳларида тўлов қилишга рухсат берилади:
- оилавий корхоналар;
- ҳунармандлар;
- диний ташкилотлар;
- ётоқхоналар;
- уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар
Бунда, ушбу истеъмолчиларга берилган солиқ ва бошқа имтиёзлар сақлаб қолинади. Истеъмолчилар ҳисобот ойи бошлангунига қадар электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишлари зарур.
II тариф гуруҳига аксарият юридик шахслар, III тариф гуруҳига эса аҳоли хонадонлари киради.
Қарорга кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш режалари бажарилишини таъминлаган ҳамда ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этган прокуратура органлари ходимлари Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда ходим иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергоинспекциянинг махсус мақсадли ҳисобварағига келиб тушган қисмидан 20 фоизи ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош этишда ташаббус кўрсатган органга ҳамда 10 фоизи Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Бу қоида 2024 йил 1 октябрга қадар аниқланган ноқонуний ҳолатларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси баёни билан тасдиқланадиган тақсимот пропорциясига мувофиқ тушадиган маблағларга нисбатан татбиқ этилмайди
Мавзуга оид
20:03 / 22.11.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:56 / 20.11.2024
Ўзбекистонда уч йилда 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди
17:22 / 19.11.2024