Ўзбекистон | 07:10 / 02.10.2024
8864
1 дақиқада ўқилади

Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент авиақатнови мажбурий кечиктирилди

Бу Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудуди бир қисмининг ёпилиши туфайли содир бўлди.

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 октябр куни HY304 Тел-Авив — Самарқанд — Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бу Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.

Унга кўра:

  • Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2 октябр);
  • Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2 октябр).

Мавзуга оид