Украина мудофаа вазири тўрт ўринбосарини ишдан бўшатди
Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Умеров кадрлар ўзгариши ва мудофаа таъминоти тизими ислоҳоти ҳақида маълум қилди. У аниқ ва назорат қилинадиган жараёнлар зарурлигини айтди.
Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ўзининг саккиз нафар ўринбосаридан тўрт нафари ишдан бўшатилганини эълон қилди. Станислав Гайдер, Александр Сергей, Юрий Жигир ва Людмила Дараганнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги қарор вазирлар маҳкамасига тақдим этилади, деди Умеров 1 октябр, сешанба куни Facebookʼда.
Унга кўра, Гайдер мудофаа вазири девони раҳбари лавозимига ўтади. Мудофаа вазирлиги раҳбари кадрларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни ўз идораси тизимига уруш даври талаблари билан изоҳлади. «Барча жараёнлар аниқ ва назорат остида бўлиши керак, уларга таъсир қилиш учун ҳар қандай ташқи ёки ички уринишлар қабул қилиниши мумкин эмас», деб ёзади у.
Мудофаа харидлари тизимини ислоҳ қилиш
Шу билан бирга, Умеров мудофаа харидлари тизимини ислоҳ қилиш ва «Спецтехноэкспорт» давлат корхонаси Бош разведка бошқармасидан («ГУР») Мудофаа вазирлигига ўтказилишини эълон қилди. «Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва коррупцияга қарши кураш идоралари билан яқин ҳамкорликда харидлар тизимини тозалаш жараёнини якунлаш вазифасини қўйдим», деб тушунтирди у.
Бундан ташқари, вазир НАТО стандартларига яқинлашиш доирасида Мудофаа харидлари агентлиги ва Давлат кўмак операторини ислоҳ қилиш жараёнини давом эттиришга ишора қилди. «Яқин келажакда иккала тузилма учун ҳам кузатув кенгашлари тузилади», — дея қўшимча қилди у.
Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан бери мамлакат олий раҳбариятида бир неча бор кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Уларнинг охиргиси сентябр бошида бўлиб ўтди, ўшанда бошқалар қатори ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам ишдан бўшатилди.
Мавзуга оид
10:10
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
01:24
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
18:32 / 25.11.2024