Барча керакли имкониятлар билан ва ортиқча нарсаларсиз: 2024 йилда Zenbook S 14 нима билан ўзига жалб қилади?

Фото: ASUS
ASUS Zenbook S 14 – кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондира оладиган кўп функцияли қурилма. Дизайнерлар ва дастурчилардан тортиб талабалар ва шунчаки фаол инсонларгача – ҳар бир киши учун ушбу ультрабук кундалик вазифалар учун ишончли ёрдамчи бўла олади.
Табиий мотивларнинг замонавий дизайн билан уйғунлиги: гўзаллик ва функционаллик
Ceraluminum инновацион материалидан фойдаланиш ноёб дизайнга эга ноутбук яратиш имконини берди. Юпқа металл корпус ва табиий манзаралардан илҳомланган вазмин ранглар палитраси Zenbook S 14’га нафис ва замонавий кўриниш беради. Кулрангнинг Zumaia Grey жилоси ва Scandinavian White оқ ранги бир-бирини мукаммал равишда тўлдиради ва уйғун композицияни яратади.
ASUS Zenbook S 14 ўзининг енгиллиги ва нозиклиги билан ажралиб туради, унинг оғирлиги атиги 1,2 кг, қалинлиги эса атиги 1,1 см. Кўп сонли инновацион тачпад билан биргаликда у қурилма билан узлуксиз алоқани чекловларсиз таъминлайди, фойдаланувчига ўз вазифаларига тўлиқ эътибор қаратишга ёрдам беради.
ASUS’нинг ушбу янгилигини доимий ҳаракатда бўладиган инсонлар учун махсус яратилган ҳақиқий мобил қурилма деб аташ мумкин. Бундай хулосага автоном ҳолатда ишлаш вақтини билгач, келгусида чидамлилигини синаб кўргач келиш мумкин. ASUS Zenbook S 14 қуввати 72 Вт·соат бўлган аккумулятор билан жиҳозланган: юқори энергия самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, ноутбук 27 соатгача қувватсиз автоном режимда ишлашга қодир.
Ҳар бир пикселда детализация: тасвирни «жонлантирадиган» OLED дисплей
Zenbook S 14 фойдаланувчиларга 3K аниқликдаги 14 дюймли OLED дисплей билан ажойиб визуал тажрибани тақдим этади. Ёрқин ранглар, чуқур қора ва юқори аниқлик ноутбукда ишлашни ёқимли ва унумли қилади. 120 Гц янгилаш частотаси ва 0.2 мс жавоб вақти равон анимация ва контентнинг тезкор акс эттирилишини таъминлайди, буни айниқса геймерлар ва видеомонтаж устида ишлайдиганлар қадрлайди.
ASUS’нинг OLED-экрани аллақачон рангларга бой бўлган ҳайратланарли реалистик тасвирнинг синонимига айланган. Бунга, биринчи навбатда, DCI-P3 ранг маконининг 100% қопланиши туфайли эришилади. Сертификация шуни кўрсатадики, экранда ранглар худди кинотеатрдагидек ёрқин ва чуқур кўринади: бу ҳам профессионал медиа билан ишлаш, ҳам кўнгилочар дастурлар учун жуда мос келади.
Инновациялар ҳар бир компонентда: аппарат жиҳозлари шарҳи
ASUS муҳандислари 2024 йилги Zenbook S 14’ни яратиш устида узоқ ва машаққатли ишлаган. Уларнинг мақсади нафақат замонавий кўринишга эга, балки ақл бовар қилмас кучга эга бўлган ноутбук яратиш эди. Улар энг талабчан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондира оладиган қурилмани яратиш учун энг замонавий технологиялардан фойдаланганлар.
Шундай қилиб, Zenbook S 14’нинг ўта нозик корпусида юқори унумдорлик яширинган. 2 серияли Intel Core Ultra 7 кучли процессор 32 ГБ гача бўлган юқори тезликли LPDDR5Х оператив хотира ва 1 ТБ тезликли SSD билан биргаликда ҳатто энг кўп ресурс талаб қиладиган иловалар билан ҳам яшин тезлигини таъминлайди. Intel AI Boost нейропроцессори эса кундалик вазифаларни янада осонлаштиради. У иловаларнинг тезкор ишлашини кафолатлайди, овоз ва видео қўнғироқлар сифатини яхшилайди, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида нутқни идентификация қилишда аниқликни оширади.
Zenbook S 14 совутиш тизими ASUS муҳандислик маҳоратининг яна бир исботидир. Ишлаб чиқарувчи ультра ихчам корпусга самарали совитиш тизимини жойлаштиришга муваффақ бўлди, бу ноутбукка максимал иш юки остида қотишларсиз ва деярли шовқинсиз ишлаш имконини беради. Шундай қилиб, юқори юкламаларда термопакет 28 Вт даражасида қолади, оддий фойдаланишда эса шовқин даражаси 25 дБ дан ошмайди.
Келажак технологиялари бугун сизда: сунъий интеллектнинг илғор имкониятларига эга ультрабук
Zenbook S 14 эгасининг ҳаётини осон ва ёқимли қилиш учун яратилган. 2024 йилда ҳеч нарса қурилманинг сунъий интеллект каби қулайлиги ва интуитив ишлашини таъминлай олмайди. Шунинг учун ASUS янгилигида ишлаш эҳтиёжлари ва фойдаланувчи тажрибасига асосланган кўплаб сунъий интеллект функциялари мавжуд.
Шундай қилиб, Zenbook S 14 сизнинг одатларингиз ва эҳтиёжларингизга мослашадиган Copilot+ PC – шахсий ёрдамчи тўпламига эга бўлди. Машинавий ўқитиш туфайли Copilot+ PC вақт ўтиши билан янада ақлли ва фойдали бўлиб, мослаштирилган тавсияларни таклиф қилади ва кундалик вазифаларни автоматлаштиради. Фойдаланувчи учун бу ерда Recall интеллектуал қидируви, Live Captions синхрон таржимаси, Auto SR ўйинлари учун супер-рухсат функцияси ва бошқалар тақдим этилган.
ASUS, шунингдек, фойдаланувчи учун ўзига хос функциялар тандемини ҳам тақдим этди. «StoryCube» хабидан фойдаланиб, бутун медиа-канални осонгина бошқариш ва тезкор қидирув учун маълумотларни интеллектуал тартиблаш мумкин. AiSense технологияси видео қўнғироқдаги видео сифатини яхшилайди, AI Noise Cancellation эса шовқинли муҳитда ҳам суҳбатдошни аниқ эшитишга ёрдам беради.
Ноутбукни Ўзбекистон электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS’нинг расмий ҳамкори: nout.uz’дан харид қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Мавзуга оид

17:00 / 17.03.2025
Ўзбекистонда 2025 йилги янги ROG ноутбукларига олдиндан буюртма бериш бошланди. Нималарни ҳозирдан харид қилиш мумкин?

17:00 / 10.02.2025
Zenbook A14 таҳлили: енгиллик ва интеллектуал унумдорлик бир қурилмада мужассам

15:41 / 16.09.2024
Иш ва ўйин ўртасида мувозанат керак бўлганда: янги ROG Zephyrus G16 шарҳи

17:00 / 03.09.2024