Жаҳон | 21:40 / 03.10.2024
20562
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва қиммат давлатлар маълум бўлди

Лаос дунёдаги энг арзон давлат, Барбадос эса энг қиммат мамлакат деб тан олинди.

Фото: 34travel

Дунё бўйлаб саёҳат қилишни хоҳлайдиган кўплаб одамларнинг йўлидаги асосий тўсиқ кўпинча нарх бўлади. Шу сабабли сайёҳлар таътилда пулни тежаш йўлларини, жумладан, кўпроқ бюджетга мос йўналишларни танлашга ҳаракат қилади.

HelloSafe суғурта хизмати ўзининг сўнгги тадқиқотида таътил энг арзон бўлган дунё мамлакатларини аниқлади. Жами тадқиқот 136 давлатни қамраб олган. Рейтингда Жануби-Шарқий Осиёдаги Ҳиндихитой яриморолида жойлашган Лаос етакчилик қилмоқда. Сайёҳлар бу мамлакатда бир кунда ўртача 10 фунт стерлинг (тахминан 172 минг сўм) сарфлайди. Бу қийматга турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатлари киради.

Ундан кейинги ўринларда ўртача кунлик харажати 15 фунт стерлинг бўлган Қозоғистон ва 16 фунт стерлинг билан Руанда туради.

2024 йилда дунёдаги энг арзон 15 та давлат:

- Лаос (ўртача кунлик харажат £ 10);

- Қозоғистон (£15);

- Руанда (£16);

- Гана (£16);

- Мўғулистон (£18);

- Арманистон (£20);

- Буркина-Фасо (£21);

- Гуржистон (£22);

- Мали (£23);

- Бирма (£25);

- Ҳаити (£25);

- Малави (£25);

- Ҳиндистон (£27);

- Непал (£28);

- Сербия (£28).

Аммо таҳлилчилар Кариб денгизидаги Барбадос мамлакатини саёҳат учун дунёдаги энг қиммат мамлакат деб тан олишди, бу ерда бир кунлик таътил 261 фунт стерлинг (тахминан 4,5 млн сўм) туради. Ундан кейинги ўринларда минтақадаги яна иккита орол давлати - кунига 244 фунт стерлинг билан Антигуа ва Барбуда ва кунига 215 фунт стерлинг билан Сент-Киттс ва Невис.

2024 йилда дунёдаги энг қиммат 15 та давлат:

- Барбадос (ўртача кунлик харажат £ 261);

- Антигуа ва Барбуда (£244);

- Сент-Киттс ва Невис (£215);

- Малдив ороллари (£207);

- Гренада (£205);

- Швейцария (£200);

- АҚШ (£197);

- Микронезия (£195);

- Гренландия (£179);

- БАА (£175);

- Лихтенштейн (£175);

- Баҳама ороллари (£173);

- Уммон (£171);

- Монако (£159);

- Сан-Томе ва Принсипи (£155).

Мавзуга оид