Ўзбекистон | 14:10 / 03.10.2024
1871
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тага оширилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Сеул шаҳрида Жанубий Корея авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Музокаралар натижасига кўра томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Бунда қуйидаги келишувларга эришилди:

  • икки мамлакат ўртасида тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди;
  • Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги амалдаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага ошириш ҳуқуқи берилди.

Бу икки мамлакат ўртасида ҳар бир томон авиакомпанияларига ҳафтасига 24 тадан, икки мамлакат ўртасида жами 48 та авиақатновни амалга ошириш имконини беради.

Бунда:

  • ҳар икки давлат тайинланган авиакомпанияларига ҳар бир томондан Тошкент ва Сеул шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 12 тагача;
  • Кореянинг ҳудудий вилоятларидан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;
  • Ўзбекистоннинг ҳудудий вилоятларидан Сеул шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;
  • Ўзбекистон ва Корея ҳудудий вилоятлари ўртасида ҳафтасига 4 тагача мунтазам авиақатнов амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Мавзуга оид