«Реал», «Бавария» ва «Атлетико» ютқазди, «Ювентус»да даҳшатли камбэк. ЕЧЛда сенсациялар куни
Чемпионлар лигасида чоршанба куни ўтказилган 2-тур учрашувлари, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
Қутқарувчи Шевале
«Лилл» — «Реал» 1:0
Гол: Дэвид (45+3, пеналти).
«Лилл» – Шевале, Гудмундссон, Александро, Диаките, Сантуш, Андре, Буадди, Баккер (Менье, 88), Кабелла (Саҳрауи, 72), Жегрова, Дэвид.
«Реал» – Лунин, Менди (Гарсия, 46), Рюдигер, Милитао (Мбаппе, 57), Карвахал, Беллингҳэм, Камавинга (Гулер, 67), Чуамени, Валверде, Винисиус, Эндрик (Модрич, 57).
Огоҳлантиришлар: Эндрик (46), Камавинга (59), Беллингҳэм (78), Рюдигер (79), Модрич (81), Сантуш (90+3), Диаките (90+6).
Эндрик «Реал» афсонаси Раулга тегишли бўлган клуб рекордларини ўзиники қилишда давом этмоқда. Биринчи турда бразилиялик ҳужумчи мадридликларнинг асосий еврокубокда гол урган энг ёш футболчисига айланганди, чоршанба оқшомида эса 18 ёш-у 73 кунлигида «Қироллик клуби»нинг Чемпионлар лигаси ўйинида бошланғич таркибда тушган энг ёш футболчисига айланди. Олдинги натижа билан фарқ — атиги беш кун.
Аммо ўйин «Реал» учун жуда мураккаб кечди. Биринчи бўлим ўрталарида амалдаги чемпионларни фақат Луниннинг фантастик реакцияси қутқариб қолди, у Дэвиднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини тўсди ва иккинчи зарбага ҳам улгурди. Аммо «Лилл» барибир бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди, канадалик ҳужумчи «Реал» дарвозабони билан иккинчи дуэлда устун келди. «Барселона» қизиқаётган форвард тўп Камавинганинг қўлига теккани учун белгиланган пеналтини аниқ ижро этди.
Мадридликлар биринчи бўлимни қийин ўтказиши ва гол ура олмаслиги — аллақачон анъанага айланган. Карло Анчелотти иккинчи бўлимда Модрич ҳамда жароҳатидан энди тузалган Мбаппе қиёфасидаги оғир артиллерияни майдонга ташлашига тўғри келди. Улар билан жамоа тўлиқ штурмга ўтди, аммо Франциянинг энг яхши дарвозабонларидан бири Шевале фантастик оқшом ўтказди. Бир неча дақиқа оралиғида у Беллингҳемнинг икки зарбасини қайтарди, шунингдек Рюдигер гол уришига йўл қўймади. Янги форматдаги турнирдаги ҳозирча энг катта сенсация — кўп жиҳатдан «Лилл» дарвозабонининг хизмати бўлди. Ёки буни «Реал»нинг Франция билан боғлиқ комплексига йўйиш мумкин, жамоа ушбу мамлакат майдонларида қаторасига учинчи бор гол урмасдан ютқазди (бунга қадар — икки марта «ПСЖ»га).
Супер-захира
«Астон Вилла» — «Бавария» 1:0
Гол: Дуран (79).
«Астон Вилла» – Мартинес, Дин, Торрес, Карлос, Конса, Тилеманс, Онана (Баркли, 60), Рэмзи (Бэйли, 27), Филожин-Байдейс, Рожерс, Уоткинс (Дуран, 70).
«Бавария» – Нойер, Дэвис, Ким Мин Жэ (Горетцка, 86), Упамекано, Лаймер (Тел, 86), Павлович (Палиня, 76), Киммих, Олисе (Сане, 66), Коман (Мусиала, 46), Гнабри, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Упамекано (21), Гнабри (66), Матсен (90+2), Карлос (90+4), Дуран (90+5).
«Бавария» ҳам, «Астон Вилла» ҳам дам олиш кунларида ички чемпионатларда дуранг ўйнаганди, аммо жамоалар умуман олганда мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Айниқса мюнхенликлар Венсан Компани бошқарувида рақибларни йирик ҳисобларда тор-мор этмоқда. Аммо «Астон Вилла» билан ўйинда ишлар ўхшамади.
Ҳолбуки «Бавария» кучли бошлаганди. Дастлабки 15 дақиқаликда меҳмонлар тўпга эгалик қилиш бўйича 75 фоизлик устунликка эга бўлди. «Вилла» майдоннинг ўз дарвозаси томонидаги учинчи қисмида бундай кучли босимга базўр дош бериб турди. Аммо «Бавария» катта куч билан ҳужумга ўтгани туфайли мудофаа чизиғи ҳам шу қадар олдинда жойлашди, натижада «Вилла»нинг қарши ҳужумлари ўта хавфли чиқди.
Мезбонлар бир неча ҳолатда битта пас билан «Бавария»нинг барча майдон ўйинчиларини ортда қолдирди ва Олли Уоткинс ҳимоячилар ортида очилди. Бир сафар у Деотшанкюл Юпамекано билан яккакурашда йиқитилди, аммо ҳакам буни қоидабузарлик деб топмади. Эмилиано Мартинес ўз жарима майдони ичидан иккинчи бор тўпн майдоннинг иккинчи қисмига етказиб берганида эса «Бавария»нинг шу ҳимоячиси Уоткинсга очиқчасига фол ишлатиб, сариқ карточка олди.
Белгиланган жарима зарбаси билан бошланган ҳужум «Вилла»нинг голи билан якунланди. «Бавария» мудофааси жуда пассив ҳаракат қилди, мезбонлар дарвозадан бир неча метр масофада ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан тўпни осонлик билан қабул қилишди ва Пау Торрес дарвозани ишғол этди, аммо видеотакрордан кейин офсайд туфайли гол бекор қилинди.
Кейин эса ўйин тенглаша бошлади. 27-дақиқада «Вилла» мажбурий ўзгаришни амалга оширди, Жейкоб Рэмси жароҳат олиб, ўрнига Леон Бэйли чиқди. Бўлимдаги энг ёдда қоларли вазият эса – Майкл Олисенинг тўққизлик томон зарбаси ва унга Мартинеснинг чиройли сакраб, жамоасини голдан қутқариб қолиши бўлди.
«Бавария»нинг биринчи бўлимдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаган мураббий Кингсли Команни майдондан олди ва Жамал Мусиалани туширди. «Вилла» унга дриблинг учун майдон қолдирмасликка ҳаракат қилди, аммо у бир сафар девор услубида ўйнаб, жарима майдонига ёриб кирди. Фақат сўнгги паллада уни ҳимоячилар тўсишди.
Умуман олганда, иккинчи бўлим анча прагматик кечди ва барчасини биргина гол ҳал қилди. Мезбонлар жокери Жон Дуран олдинга чиқиб кетган Нойерни жазолади. Бу колумбиялик ҳужумчи учун жорий мавсумда захирадан тушган ўйинларида бешинчи бор гол уриши бўлди ва шундан тўрттаси ғалаба голи бўлган.
«Бавария»да ўйиннинг қолган қисмида ҳам кўп вазиятлар бўлди, аммо Мартинес қаҳрамонлик кўрсатди. Шу тариқа, мюнхенликларнинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичларида 41 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. Эътиборли томони, «Бавария» бу босқичда охирги бор 2017 йилда «ПСЖ»га ютқазганди, ўшанда парижликларни Унаи Эмери бошқарарди.
Салоҳнинг куни
«Ливерпул» — «Болоня» 2:0
Голлар: Мак Аллистер (11), Салоҳ (75).
«Ливерпул» – Алиссон, Робертсон (Цимикас, 72), ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Брэдли, 85), Мак Аллистер, Гравенберҳ, Собослаи (Жонс, 86), Диас (Гакпо, 72), Салоҳ, Нунес (Жота, 61).
«Болоня» – Скорупски, Миранда, Лукуми, Бекема (Казале, 62), Пош, Фройлер (Фаббиан, 84), Моро, Урбански (Эбишер, 61), Ндойе (Илинг-Жуниор, 79), Орсолини, Даллинга (Кастро, 79).
Огоҳлантиришлар: ван Дейк (26), Бекема (39), Конате (39), Робертсон (55), Эбишер (67), Цимикас (90).
«Ливерпул» аввалига ўз мухлисларини қўрқитиб юборди, аммо ҳакам «Болоня»нинг голини офсайд туфайли бекор қилди. Бу қизиллар учун сигнал вазифасини бажарди ва Мак Аллистер Салоҳнинг ичкаридан узатилган пасига етиб борди. Мисрлик ҳужумчи «Энфилд»да қаторасига олтинчи бор еврокубок ўйинида голда қатнашмоқда. Миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионати ва Америка Кубогида ғолиб бўлган аргентиналик учун эса бу ЕЧЛдаги илк гол бўлди.
Аммо Арне Слот майдондаги воқеалардан тўлиқ қониқиш ҳосил қилгани даргумон, чунки танаффусга қадар икки вазиятда дарвоза устунлари Алиссонга ёрдамга келди. Бразилиялик посбоннинг ўзи ҳам сейвлар амалга оширишига тўғри келди. Фақат ўйин охирларига бориб Салоҳ барчани тинчлантирди. У ўз одатига кўра қанотдан марказга кўчди ва чап оёғи билан айланма зарба берди. Статистикага кўра, у мерсисайдликларнинг ЕЧЛда қаторасига беш уй ўйинида гол урган илк футболчисига айланди. У жами 49 гол билан турнир тўпурарлари рўйхатида Ди Стефано, Ибраҳимович ва Мбаппега етиб олди. Шунингдек, турнирнинг африкалик тўпурарлари рўйхатида Диде Дрогбадан ўзиб кетиб, биринчи ўринга чиқиб олди.
Консейсаудан шедевр
«Лейпциг» — «Ювентус» 2:3
Голлар: Шешко (30, 64 пеналти) — Влаҳович (50, 69), Консейсау (82).
«Лейпциг» – Гулачи, Раум, Лукеба, Орбан, Гертрюйда (Вермерен, 87), Симонс, Айдара (Нуса, 75), Зайвалд (Полусен, 87), Баумгартнер (Ҳенрикс, 46), Шешко, Опенда (Силва, 90+1).
«Ювентус» – Ди Грегорио, Камбиязо, Бремер (Гатти, 7), Калулу, Савона (Луис, 61), Фажоли, Маккенни, Копмейнерс, Йилдиз (Перин, 60), Гонсалес (Консейсау, 12), Влаҳович.
Огоҳлантиришлар: Раум (79), Консейсау (85).
Четлатиш: Ди Грегорио (59).
«Ювентус»нинг муаммолари қор уюми каби кўпайиб борди. 12-дақиқага келиб Тиагу Мотта Бремер ва Нико Гонсалеснинг жароҳати туфайли иккита мажбурий ўзгариш қилди. Ва янги футболчилар мослашишга улгурмасидан «Лейпциг» қарши ҳужумда ҳисобни очди. Мезбонлар ўз жарима майдонидан қанотга узун пас билан Опендани олдинга бошлади, белгиялик ҳужумчи тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, у ерда эса Шешко тўсин остига аниқ зарба йўллади.
Аммо ўйиннинг иккинчи бўлими «бянконерилар»нинг ҳужумлари билан бошланди. Копмайнерснинг зарбаси устунга борди, Камбиязонинг Орбан қўриқлаётган қанотдан узатмасидан кейин эса Влаҳович тўпга бир тегинишда ҳисобни тенглаштирди. Жавоб голидан кейин эса «Юве» босимни сусайтирди ва яна жамоа учун ёқимсиз дақиқалар бошланди. Буни ўзига хос мини-сериал дейиш ҳам мумкин. У Опенда яккама-якка чиқиб кетиши, Ди Грегорио уни жарима майдони ташқарисида тўхтатиши, аммо VAR дарвозабон жарима майдони ташқарисида тўпни қўл билан ўйнаганини аниқлаши билан бошланди.
Дарвозабон кийим алмаштириш хонасига йўл олди, унинг фоли учун белгиланган стандарт эса пеналти белгиланишига олиб келди. Ҳакам яна бир бор монитор қаршисига борди ва тўп энди жарима майдони ичида Дуглас Луизнинг қўлига текканини тасдиқлади. Мавсумни кучли бошлаган Шешко дублни расмийлаштирди. 2:1, сон жиҳатдан устунлик — меҳмонларнинг мағлубияти муқаррардек кўринаётганди, аммо туринликлар ақл бовар қилмас камбэк амалга оширишди. Влаҳович Шешкодан ортда қолишни истамади ва узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан дублни нишонлади. Франсишку Консейсау эса жарима майдони ичида ўзини қандай алдаб ўтганини Германия миллий ҳимоячиси Раум тушларида кўриб чиқиши аниқ, португалиялик вингер финтдан кейин аниқ зарба йўллаб, «Юве»га иродали ғалаба келтирди.
Симеоненинг даҳшатли туши
«Бенфика» — «Атлетико» 4:0
Голлар: Оқтуркўғли (13), Ди Мария (52, пеналти), Ба (75), Кўкчу (84, пеналти).
«Бенфика» – Трубин, Фернандес, Отаменди, Араужу, Ба (Силва, 85), Кўкчу (Баррейро, 85), Флорентину, Эурснес, Ди Мария (Ролҳейсер, 71), Оқтуркўғли (Бесте, 71), Павлидис (Амдуни, 60).
«Атлетико» – Облак, Рейнилду, Хименес, Витцел, Алварес (Симеоне, 60), Корреа, Коке (Галлаҳер, 46), Де Паул (Серрано, 46), Лоренте (Молина, 33), Лино, Гризманн (Сёрлот, 46).
Огоҳлантиришлар: Эурснес (22), Серрано (70), Хименес (83), Мандава (83), Корреа (90+5).
«Атлетико» ўйин стартидаёқ мудофаадаги муваффақиятсизлик билан ҳайрон қолдирди. Витсел жарима майдони чизиғида турган ҳолда ортида катта бўш ҳудуд қолдирди, бу ҳудудга эса «Бенфика»нинг янги юлдузи Карим Оқтуркўғли ёриб кирди. Шу ёзда «Галатасарой»дан трансфер қилинган туркиялик ҳужумчи беш ўйинда тўрт гол уриб, икки бор жамоадошларига ассистентлик қилди.
Португалияликларнинг яна бир янги аъзоси — Павлидис ҳам ажойиб формада. АЗ сафида ёрқин ўйин кўрсатган грек ҳужумчиси бўлим охирида ўз имкониятини қўлдан чиқарди, аммо иккинчи бўлим бошида Ди Мария учун пеналти ишлаб берди. Павлидиснинг оёғини босиб олган Галлаҳер — Диего Симеоне танаффусдан кейин дарҳол майдонга ташлаган уч футболчидан бири эди. Аргентиналик мураббий Гризманни ҳам жуда барвақт алмаштириб, барчани ҳайрон қолдирди. Лекин бундай иложсиз аҳволдаги «матрасчилар»ни ҳеч ким қутқара олмаган бўларди. 0:4 — «Атлетико»нинг турнирдаги энг йирик мағлубияти такрорланиши бўлди.
Жиронадаги голлар ёмғири
«Шахтёр» — «Аталанта» 0:3
Голлар: Жимсити (21), Лукман (44), Белланова (48).
«Шахтёр» – Ризник, Педро Энрике, Матвиенко, Бондар, Грам (Конопля, 46), Степаненко (Бондаренко, 63), Гомес (де Маседо, 63), Судаков, Крискив, Зубков (Невертон, 75), Эгиналдо (Траоре, 63).
«Аталанта» – Карнезекки, Колашинац, Жимсити (Пашалич, 46), Коссуну (Годфри, 83), Самаржич, Заппакоста, Белланова (Куадрадо, 75), Эдерсон, де Рон, де Кетеларе (Заниоло, 60), Лукман (Ретеги, 60).
Огоҳлантиришлар: Грам (20), Заниоло (78), Эдерсон (84).
«Жирона» — «Фейеноорд» 2:3
Голлар: Лопес (19), ван де Бек (74) — Эррера (23, автогол), Миламбо (33), Крейчий (79, автогол).
Аниқ амалга оширилмаган пеналтилар: Уэда (36), Миовски (67).
Жирона – Гассанига, Гутиеррес, Давид Лопес, Мартинес, Крейчи, Эррера (Солис, 82), Мартин, Хил (Асприля, 75), ван де Бек (Порту, 82), Циганков (Данжума, 29), Миовски (Стуани, 75).
Фейеноорд – Велленройтер, Буэно (Траунер, 71), Ҳанцко, Белен, Лотомба (Гонсалес, 83), Тимбер, Ҳван Ин Бом, Миламбо (Иванушец, 82), Пайшао, Уэда (Карранса, 71), Осман (Зерруки, 61).
Огоҳлантиришлар: Эррера (4), Осман (14), Мартин (35), Давид Лопес (45), Данжума (49), Буэно (60), Ҳван Ин Бом (64), ван де Бек (75), Стуани (88).
Куннинг биринчи ўтказилган ўйинларидан бирида барчаси олдиндан маълум эди. Европа лигаси финали қаҳрамони Лукман биринчи бўлимдаёқ «Аталанта»нинг устунлигини таъминлади, у дастлаб Жимситининг голига ҳаммуаллифлик қилди, кейин ўзи ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол этди. Танаффусдан кейиноқ урилган Белланованинг голи эса «Шахтёр»да дурангга ҳам умид қолдирмади. Жан Пиеро Гасперини шогирдлари 2020 йил декабридан буён ЕЧЛ доирасидаги сафар ўйинларида илк ғалабасини нишонлади.
Бу ўйинга параллел ўтган «Жирона» ЕЧЛда илк уй учрашуви интригаларга бой ва драматик тус олди. Каталонияликларнинг илк голидан хурсандчилик узоққа чўзилмади. Давид Лопеснинг бурчак зарбасидан кейин урилган тарихий голидан бир неча дақиқа ўтиб «Фейеноорд» ҳам ўз стандарт зарбаси билан жавоб берди ва Янҳел Эррера Тимбернинг босими остида ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. Кейин эса мезбонларнинг асосий ўйинчиларидан бири Циганков алмаштирилди, у Блиндо ва Ориол Ромеу ортидан жамоа лазаретига бориб қўшилди. Кейин эса мезбонлар мудофаасидаги парокандалик иккинчи гол ўтказилишига олиб келди.
Бўлим охиригача учинчи гол бўлиши ҳам мумкин эди, аммо Гассанига ўзи сабабчи бўлган пеналтида Уэданинг зарбасини қайтарди. Иккинчи бўлим бошида эса «Жирона»нинг голи ван де Бекдаги офсайд ҳолати туфайли бекор қилинди, Велленройтер эса мезбонлар устидан кулгандек бўлди. Германиялик дарвозабон рақибга пеналти совға қилди, аммо Миовскининг «нуқта»дан йўллаган зарбасини қайтарди. Бу турнирда бир ўйиннинг ўзида икки жамоа дарвозабони ҳам 11 метрлик жарима зарбасини бартараф этиш бўйича тўртинчи ҳолат бўлди.
Ва бу ҳали ҳаммаси эмасди, ҳисобни барибир тенглаштирган «Жирона» муваффақиятини ривожлантира олмади, балки яна бир бор гол ўтказиб юборди. Словакиялик Ҳанцко чехиялик Крейчини тўпни ўз жамоаси дарвозасига киритиб юборишга мажбур қилди. Каталонияликлар икки турда учта автогол уришди. Ўтган турда «Байер»га 0:4 ҳисобида ютқазган «Фейеноорд» эса 2002 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигасидаги сафар ўйинида ғалаба қозонди.
«Штурм» — «Брюгге» 0:1
Гол: Цолис (23).
«Штурм» – Схерпен, Газибегович, Гайрҳофер, Айву, Жонстон, Китеишвили, Чуквуани (Хирлендер, 82), Бевинг (Хорват, 66), Ялкуйе (Звонарек, 82), Бирет (Ярдимчи, 66), Камара (Жатта, 58).
«Брюгге» – Миниоле, де Кейпер, Мехеле, Ордонес, Сейс, Нвадике, Ванакен, Цолис, Яшари, Олсен (Скурас, 46), Ютгла (Вермант, 77).
«Динамо» Загреб — «Монако» 2:2
Голлар: Сучич (45+3), Батурина (66) — Салису (75), Закариё (90, пеналти).
«Динамо» З – Невистич, Торренте, Теофил-Катрин, Берно, Батурина (Качавенда, 75), Адеми (Рог, 63), Пер-Габриэл, Мишич, Сучич, Ристовски, Петкович.
«Монако» – Кен, Кайо Энрике (Оуаттара, 80), Салису, Керер, Вандерсон (Диатта, 72), Закариё, Камара (Бен-Сегир, 72), Головин (Балогун, 46), Минамино, Аклиуш, Эмболо (Иленикена, 46).
Огоҳлантиришлар: Салису (22), Петкович (26), Эмболо (28), Адеми (38), Батурина (42), Качавенда (82).
Четлатиш: Качавенда (90+2).
Кун статистикаси
- «Лилл» яримҳимоячиси Буадди француз клубларининг ЕЧЛда бошланғич таркибда дебют қилган иккинчи энг ёш футболчиси бўлди. У «Реал» билан ўйин кунида 17 ёшини нишонлади. Фақат «ПСЖ» ҳавбеки Заир-Эмери (16 ёшу 343 кун) бу натижага ундан эртароқ эришган.
- «Лилл» бош мураббийи Брюно Женезио еврокубокларда ҳам Карло Анчелотти, ҳам Хосеп Гвардиола жамоасини енгишга эришган 3-мутахассис бўлди — Диего Симеоне ва Юрген Клоппдан кейин.
- «Монако» асосий еврокубокда қаторасига 22 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмаяпти.
- «Ливерпул» яримҳимоячиси Мак Аллистер ЕЧЛда гол урган 105-аргентиналик бўлди.
Умумий жадвалдаги вазият:
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
23:49 / 08.11.2024