Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
Россия ФХХ раҳбарининг таъкидлашича, афғон расмийларининг ҳаракатлари мамлакатда «тартиб ва барқарорлик» ўрнатишга ёрдам бермоқда.
Фото: Anadolu Agency via Getty Images
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников МДҲ мамлакатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Россияда «Толибон» ҳаракатини ушбу рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича ишлар якунланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Бортниковга кўра, афғон расмийларининг ҳаракатлари мамлакатда «тартиб ва барқарорлик» ўрнатишга ёрдам бермоқда. «Биз разведка идоралари ўртасида прагматик ҳамкорликни йўлга қўйиш ўзаро манфаатли бўлишига ишонамиз. Бу, айниқса, халқаро террорчилик ташкилотлари, гиёҳванд моддалар ва қурол контрабандасига қарши кураш контекстида долзарбдир», деб қўшимча қилди ФХХ директори.
Бортников «Толибон» тақиқланган «Хуросон Вилояти» террорчилик ташкилотига ҳам қарши туришга тайёрлигини таъкидлади. Бу тузилма Афғонистондаги энг хавфли ИШИД бўлинмаларидан биридир.
28 май куни Россия президенти Владимир Путин «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги қонуний ҳукумат, шунинг учун ҳозирги воқеликдан келиб чиқиб, улар билан муносабатларни йўлга қўйиш зарурлигини айтди.
Россияда «Толибон» 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
08:40 / 13.05.2025