YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
Видеохостинг фойдаланувчиларининг ёзишича, қайта тикланган аккаунтларнинг баъзи каналларидаги видеолар бутунлай ёки қисман йўқолиб қолган.
YouTube видеохостингни хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ҳамда фирибгарлик учун блоклаб қўйди. Аккаунтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида дунёнинг турли давлатларидаги фойдаланувчилар 3 октябр куни кечаси маълум қилди.
YouTubeʼга эгалик қилувчи Google компанияси айрим аккаунтларни ростдан ҳам тасодифан блоклаб қўйганини тан олди ва ушбу муаммони бартараф этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
«Мутахассисларимиз ўчириб юборилган барча каналларни ва пулли обуналарни қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда. Биз томонимиздан амалга оширилган ушбу хатоликдан қаттиқ афсусдамиз», — дейилади компания хабарида.
Мазкур хабар остига 300 дан ортиқ изоҳ қолдирилган бўлиб, фойдаланувчилар ўз аккаунтлари қайта тикланганини, шу билан бирга, баъзи каналлардаги видеолар бутунлай ёки қисман йўқолиб қолганини билдирган.
Носозлик нима сабабдан юз бергани номаълум. «Хабр»да эълон қилинган хабарга кўра, Россиядаги айрим фойдаланувчилар VPN’дан фойдаланганида аккаунтлари блокланган. Google бунга изоҳ бермаган. Бошқа давлатлардан бўлган фойдаланувчилар эса ўз изоҳларида VPN’дан фойдаланилгани сабаб блокланиш юзага келгани ҳақида ҳеч нарса демаган.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
19:18 / 15.11.2024