Жаҳон | 17:06 / 06.10.2024
1899
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда АЭСни халқаро консорциум қуриши керак – Тўқаев

6 октябр куни Қозоғистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича республика референдуми бўлиб ўтмоқда. Қозоғистонликлар «Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?» деган ягона саволга жавоб бериши керак.

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев агар мамлакат фуқаролари атом электр станцияси (АЭС) қуриш ғоясини референдумда қўллаб-қувватласа, у ҳолда бу ишни халқаро компаниялар консорциуми амалга ошириши кераклигини айтди.

«Ҳукумат таҳлил қилиши ва музокара олиб бориши керак, аммо менинг шахсий фикрим шуки, Қозоғистонда энг илғор технологияларга эга бўлган халқаро консорциум ишлаши керак. Қолганини ҳаёт кўрсатади», деди Тўқаев.

6 октябр куни Қозоғистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича республика референдуми бўлиб ўтмоқда. Қозоғистонликлар «Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?» деган ягона саволга жавоб бериши керак.

Овоз беришда рўйхатга киритилган фуқароларнинг 50 фоиздан ортиғи иштирок этса, референдум ўтган деб топилади. Маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бу марра кесиб ўтилгани эълон қилинди.

Агар овоз берганларнинг ярмидан кўпи ижобий жавоб берса, атом электр станциясини қуриш бўйича ижобий қарор қабул қилинади.

Мавзуга оид