Ўзбекистон | 20:04 / 07.10.2024
1311
2 дақиқада ўқилади

9 ойда 10 миллионга яқин одам тез ёрдам чақирди

Январ-сентябр ойларида тез ёрдамга 9,9 миллион чақирув бўлган. Уларнинг аксари шошилинч кўрсатма ва сурункали касалликлар билан чақирилган.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида тез ёрдамга қанча чақирув бўлгани ҳақида маълум қилинди. Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуровга кўра, январ-сентябр ойларида 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат бўлган. Чақирувларнинг 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма, сурункали касалликлар 2 миллион 531 минг 699 та ва туғуруқлар 64 минг 446 тани ташкил қилган.

Энг кўп мурожаатлар:

Фарғона вилояти — 1 040 546 та;

Андижон вилояти — 1 013 131 та;

Тошкент шаҳри — 1 007 327 та;

Тошкент вилояти — 933 600 та;

Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий вилояти (296 046та), Сирдарё вилояти (335 010 та), Жиззах вилояти (399 342 та) ва Бухоро вилоятида (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилган.

Маълумот учун, Республика “Тез ёрдам” хизматида жами 2853 та тиббий бригада иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил давомида “103” хизматига 13 миллион 522 минг чақириқ бўлган. Бу – 2022 йилдагидан 500 мингтага кўп. Шунингдек, 2023 йилда тез ёрдамга келган чақирувларнинг 3,5 мингтаси ёлғон экани қайд этилган.

Мавзуга оид