Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 50 ёшли эркакни Nexia машинасида уриб юборган. Бу пиёдалар ўтиш жойида инсонлар ўлими билан боғлиқ тобора сони ортиб бораётган ЙТҲларнинг навбатдагиси бўлди.
Олмалиқ шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ кеча тунда, соат 00:05ларда содир бўлган. Олмалиқ шаҳрининг Амир Темур кўчасида 2005 йилда туғилган О.Ш. Nexia машинасини бошқариб кетаётиб тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 50 ёшли У.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.
Сўнгги бир неча кунда айнан пиёдалар ўтиш йўлагида авариялар кетма-кет содир бўлмоқда. 2 октябр куни эрта тонгда Бухоро вилояти Қоракўл туманида 2 ўқувчи қиз репетиторга кетаётиб пиёдалар йўлагида уларни машина уриб юборди. Оқибатда улардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси эса жиддий тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Бундан сал олдинроқ эса Тошкент вилоятининг юқори Чирчиқ туманида Cobalt русумли автомобил йўлдан ўтаётган 11 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетган.
18 сентябр куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида содир бўлган авария оқибатида 19 ёшли қиз вафот этган. Бу ҳам пиёдалар ўтиш йўлагида содир бўлган. Ҳали тирик бўлган пиёдани эса ҳайдовчи машинамга ўлик ортмайман, деб шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунича қиз жон берган.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
20:04 / 21.11.2024